Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фарғона вилояти прокурори ўринбосари Учкўприк туманида сайёр қабул ўтказди
2023-06-17 11:57:55 208
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Фарғона вилояти прокурори ўринбосари Шуҳрат Мустафаев Учкўприк туманида сайёр қабул ўтказди.
Унда туман ҳокими Аброржон Асқаров, ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ишга жойлашиш, меҳнат анжомлари ҳамда тиббий воситалар ажратиш ва бошқа ижтимоий масалаларга доир 28 та мурожаат ўрганилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг 10 таси жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган 18 та мурожаат масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Э. Холматов Бегобод қишлоғида яшайди. У қабул давомида ўзини ўзи банд қилиши учун пайвандлаш ускунаси олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал этилиб, пайвандлаш ускунаси топширилди.
Шунингдек, "Оқсув" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ. Тоҳиржоновнинг доимий ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам шу кунни ўзида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ва у туман тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилинди.
Таъкидлаш керакки, ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини ҳал этиш, уларга амалий кўмак беришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.