Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманида янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади
2023-06-17 11:58:48 106
Учкўприк туманида 50 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади.
Янги боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими Аброржон Асқаров, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг сони йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир.
Учкўприк туманида ҳам мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда.
Натижада туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси йилдан йилга ортиб бормоқда.
“Учкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Озодахон Аҳмедова томонидан “Kinder” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиниб, 50 нафар болажонлар мактабгача таълимга жалб этилди.
Замонавий мактабгача таълим муассасасида кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган.