Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бекзоджон Абдулазизов “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг республика босқичи ғолиби бўлди. Энди унинг маҳалласида замонавий спорт майдончаси барпо этилади
2023-06-20 15:50:11 117
Учкўприклик Бекзоджон Абдулазизов “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг республика босқичи ғолиби бўлди. Энди ёш спортчи яшайдиган маҳаллада замонавий спорт майдончаси барпо этилади.
Президентимизнинг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари Жиззах шаҳрида “Беш ташаббус олимпидаси”нинг стол тенниси ўйинлари республика босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан сараланган, ҳудудий босқичларда ғолиб чиққан йигит-қизлар учта ёш тоифаси (16-21, 21-26 ва 27-30) бўйича куч синашди.
Мазкур мусобақанинг финал босқичида учкўприклик ёш спортчи Бекзоджон Абдулазизов муваффақиятли иштирок этиб, ғолиблар сафидан ўрин олди.
Энди Бекзоджон истиқомат қиладиган “Бегобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 200 миллион сўм маблағ эвазига замонавий спорт майдончаси барпо этилади.