Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди
2023-06-22 16:45:24 131
Учкўприк туманида ёшлар ойлиги доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ва концерт дастури ўтказилди.
Жорий йилнинг 3 июнь кунидан мамлакатимизда ёшлар ойлиги бошланди. Мазкур ойлик доирасида қатор лойиҳалар, интеллектуал танловлар, концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар, спорт мусобақалари ҳамда гала концертлар ўтказилмоқда.
Учкўприк туманида ҳам ёшлар ойлиги доирасида "Беш ташаббус олимпиадаси" танлов ва мусобақалари, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, "Интеллектуал ўйинлар" ҳафталиги, "Маданият, санъат ва туризм” кечалари ташкил этилмоқда.
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестивалининг навбатдагиси “Машад” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда “Бобошбек”, “Султон”, “Тепақўрғон”, “Чорбоғ”, “Баҳрин”, “Бегмурод” ва “Машад” маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлари иштирок этди.
Ёшлар фестивали доирасида стол тенниси, шахмат, шашка, тош кўтариш, арқон тортиш каби спорт мусобақалари, ҳарбий-ватанпарварлик чиқишлари ҳамда ҳарбий аслаҳалар кўргазмаси ўтказилди.
Тадбир доирасидаги спорт мусобақалари ва танловларда фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган ёшлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ёшлар фестивали туман маданият ва туризм бўлими санъаткорлари ҳамда ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.