Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк тумани адлия бўлими томонидан сайёр қабул ўтказилди
2023-06-22 16:47:42 138
Учкўприк тумани адлия бўлими томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида тумандаги "Тепақўрғон" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда тумандаги давлат ташкилотларининг масъул ходимлари, адлия бўлими, Халқ қабулхонаси ва юридик хизмат кўрсатиш маркази вакиллари ҳамда хусусий нотариус иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан тадбиркорлик ва солиққа доир, уй-жой, мерос, ҳадя ва бошқа нотариал ҳаракатлар, давлат хизматлари кўрсатиш, нафақа ва пенсия ҳисоблаш, ФҲДЁ органлари фаолиятига доир масалалар, маҳаллий давлат органлари ва маъмурий идораларнинг қарорлари, буйруқлари билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган аксар масалаларга ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қабул давомида ечим топилди. Қолган мурожаатларга масъуллар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.