Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Янгиер” маҳалла фуқаролар йиғинидаги трансформатор мукаммал таъмирланди
2023-06-24 14:38:27 136
Учкўприк туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳудудларда Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси тасдиқлаган режа-дастурга асосан паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Янгиер” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қуввати 160 кВа бўлган 208-трансформатор пункти ва ундан чиқувчи 0.4 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди. Хусусан, трансформатор пунктини бўяш, монтаж қилиш, носоз электр қурилмаларини янгилаш ишлари бажарилди.
Ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.