Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муборак Ҳаж сафаридан қайтган учкўприклик ҳожилар муносиб кутиб олинди

 2023-07-14 14:31:33    111

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Ҳаж сафаридан қайтган учкўприклик ҳожилар сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида муносиб кутиб олинди.
Таъкидланганидек, муборак Ҳаж зиёрати ҳар бир мусулмон учун катта орзу. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар туфайли бугун минглаб ватандошларимиз ўз фарзларини эмин-эркин бажариш бахтига эришмоқда. 
Минглаб юртдошларимиз қаторида 66 нафар учкўприклик зиёратчилар ҳам улуғ сафар давомида Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларида бўлиб, Ҳаж амалларини мукаммал адо этишди. Арафот тоғи, Мино ва Муздалифа водийларида ибодатлар чоғида дуога қўл очиб, бугунги саодатли кунлар учун шукроналар айтишди. 
Ҳаж амалларини бажариб, эсон-омон юртимизга қайтган ҳожилар Ҳаж зиёратини кўтаринки руҳда ўтказиш учун барча ташкилий чора-тадбирлар кўрилганини алоҳида эътироф этишди. Аллоҳдан юртимизга файзи барака, халқимизга фаровонлик тилаб, дуо қилишди.