Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Катта қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинида 118 дона темир-бетон таянчлари, тунги ёритиш чироқлари ва янги трансформаторлар ўрнатилади

 2023-08-03 09:57:11    180

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. 
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
"Катта қоракўл" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. 
Электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келарди. Бугун мазкур масалага ҳам ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
Маҳалла ҳудудида электр таъминотини яхшилаш юзасидан билдирилган таклифга 2 минг 211 та овоз берилди. Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун 970 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни вақтда маҳаллада электр таъминоти сифатини ошириш ишлари олиб борилмоқда.
Айни вақтда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шеробод қишлоғида 118 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатиш ишлари давом этмоқда. 
Бундан ташқари, мазкур қишлоқ ҳудудида 400 кВа қувватли иккита янги трансформатор ва тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиши режелаштирилган.