Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТЕНДЕР ТАНЛОВИ: ҒАЛЛАЧИЛИК ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА

 2023-08-07 12:11:45    158

PDF yuklash
Chop etish


Танловда қатнашиш шартлари

 

Ғаллачиликда энг илғор тажрибага эга бўлган фермер хўжаликларида уруғлик ғалла етиштириш амалга оширилади. Уруғлик ғалла етиштириш учун танлаб олинаётган фермер хўжалиги ғаллачиликда мунтазам юқори ҳосилдорликка эришган бўлиши керак.

 

Уруғлик ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг экин ерларини тупроқ унумдорлиги ва мелиоратив ҳолати яхши, сув билан таъминланиши қулай бўлиши талаб этилади.

 

Фермер хўжалигининг раҳбари ва мутахассислари уруғчилик соҳасида етарли билим ҳамда тажрибага эга бўлишлари лозим.

 

Фермер хўжалиги охирги 3 йилда ғалла сотиш шартномавий режасини бажарган бўлиши шарт.

 

Агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли амалга ошириш учун етарли қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизмлари билан таъминланган бўлиши керак.

 

Уруғлик ғалла етиштирувчи фермер хўжалиги тендер танлови шартларига, уруғлик ғалла етиштириш мажбуриятларига ҳамда уруғлик ғалла учун устама хақ тўлов тартибига тўлиқ риоя қилиши талаб этилади.

 

Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

 

1. Фермер хўжалиги (субъект) номидан тилхат.

2. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг фермер хўжалиги экин майдонларининг тупроқ унумдорлиги (бонитет балл) тўғрисидаги маълумотномаси.

3. Туман ирригация тизими бошқармасининг фермер хўжалиги экин майдонларининг сув таъминоти тўғрисидаги маълумотномаси.

4. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими томонидан берилган маълумотнома.

5. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан берилган маълумотнома.

6. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими томонидан талабгорнинг мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича берилган маълумотномаси ҳамда техпаспорт нусхалари.

7. Сўнгги 3 йил ичида қишлоқ хўжалиги экинларидан олинган ҳосилдорлик ва шартномавий режанинг бажарилиши бўйича қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан берилган маълумотнома.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш 2023 йилнинг 15 август куни 18:00 да тўхтатилади.

Қўшимча маълумотлар учун +99891-144-60-79 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.