Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинида 170 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 3 минг метр тармоқ тортилади

 2023-08-07 15:26:36    172

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан электр тармоқларини таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун ҳудудларга янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоғи тортилмоқда.
“Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида ҳудудга қуввати 160 кВа бўлган 2 дона янги трансформатор пункти олиб келинди. Айни вақтда маҳалла ҳудудида янги трансформаторларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси масъулларининг маълум қилишича, лойиҳа доирасида мазкур ҳудудда 170 дан ортиқ янги темир бетон таянчлари ўрнатилиб, 3 минг метр ҳаво тармоғи тортилади.
Лойиҳа якуни билан маҳалладаги 500 дан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти яхшиланади.