Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманидаги 15-мактабда синов тариқасида Япония таълим тажрибаси татбиқ этилади

 2023-08-15 09:35:19    147

PDF yuklash
Chop etish


Жорий ўқув йилидан вилоятимиз бўйича ҳар бир шаҳар ва тумандан танлаб олинган биттадан мактабда синов тариқасида Япония таълим тажрибаси татбиқ этилади.
Мазкур ташаббус дунёдаги замонавий ўқув дастурларини ўрганиб, юртимиз умумтаълим мактабларида жорий қилиш бўйича давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил 5-11 декабрь кунлари Японияга амалий ташрифи доирасида олиб борилган ўрганишлар натижасида амалга оширилмоқда.
Таълим соҳасидаги дунёнинг энг илғор давлатлардан бири бўлган Япония тажрибасини татбиқ этиш учун Учкўприк туманида 15-умумтаълим мактаби танлаб олинди.
Туман ҳокими Аброржон Асқаров мазкур таълим масканида бўлиб, мактаб педагогик жамоаси билан Япония таълим тизимининг ўзига хос жиҳатлари, таълим жараёнини ташкил этишнинг самарали усуллари, ота-оналар ва мактаб ҳамкорлиги, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, синф хоналарини жиҳозлаш борасидаги талаблар ҳақида фикр алмашди.
Ўқувчиларда эркин ва креатив фикрлашни шакллантириш бош ғояси бўлган Япония таълим тизими юқори билим бериш билан бирга, тозаликка риоя қилиш ва соғлом турмуш тарзини болаликдан ўргатиш, ўқувчиларни ёшликдан касбий таълимга йўналтириш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш каби жиҳатларни ҳам ўз ичига олгани билан эътиборлидир.
Шу боисдан, учрашув давомида таълим жараёнини тарбия билан ҳамоҳанг ташкил этиш, ўқувчиларни китоб ўқишга қизиқишини орттириш учун кутубхоналар фондини кўпайтириш, фан тўгараклари ва касбга ўргатиш машғулот хоналари фаолиятини кенгайтириш борасида вазифалар белгилаб олинди.
Бундан ташқари, ўқувчилар билан бирга ўқитувчилар учун ҳам етарли шароитлар яратиш, ўқитувчилар хонасини кунлик тажриба ва фикр алмашиш, дарсга киришдан олдин режалар ҳамда дарсдан сўнг якунлар бўйича доимий очиқ муҳокамалар ўтказиш майдончасига айлантириш, ҳар бир ўқитувчининг алоҳида ишлаш жойи бўлишини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.
Янги ўқув йили арафасида педагогик жамоа ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида Япония таълим тажрибасининг хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот бериш учун амалий семинар ўтказилишига келишиб олинди.