Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди

 2023-08-22 11:24:37    500

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, етиштирилган ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш, шунингдек, очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди. 
Семинарда қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, сектор раҳбарлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари вакиллари, мутасадди ташкилотлар, фермерлар ҳамда оқсоқоллар иштирок этди.
Тумандаги "Кенагас саховати" фермер хўжалиги дала майдонида бўлиб ўтган семинарда дастлаб юқори ҳосилдор чигит ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, кимёвий ўғитлар намуналари, қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси ташкил этилди. 
Семинарда туман ҳокими Аброржон Асқаров пахта терими олдидан ғўза майдонларини дефолиациялаш ишларини амалга ошириш, мавсумда теримчи ва ҳашарчиларга етарли шарт-шароит яратиш, уларга кунлик иссиқ овқат ташкил этиш, терим пулини ҳар беш кунда тарқатиш, имкониятдан келиб чиқиб кунлик пул тўланишини йўлга қўйиш, мавсумда муносиб иштирок этган теримчиларни кластерлар томонидан қўшимча рағбатлантириш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, семинар давомида очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, экин майдонларини фосфорли ва калийли ўғитлар билан ўғитлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.