Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманида давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантаналарини кўтаринки руҳда ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда
2023-08-24 11:40:55 375
Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Учкўприк туманида ҳам энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантаналарини кўтаринки руҳда ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Қайд этиш жоиз, ҳар қандай байрамнинг асл шукуҳи – тинчлик ва осойишталик билан тўкис бўлади. Байрам кунлари ўтказиладиган халқ сайиллари ва оммавий тадбирлар давомида тинчлик-тотувликни, жамоат тартибини ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров бугун сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар ҳамроҳлигида асосий байрам тантаналари ўтказиладиган “Марказий” ўйингоҳида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган тайёргарлик ишларининг бориши билан танишди.
Шу жойнинг ўзида ишчи йиғилиши ўтказилиб, байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш давомида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, масканда кенг кўламли ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, аҳолига ҳар томонлама манзур бўладиган байрам дастурларини тақдим этиш юзасидан барча тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.
Байрам тадбирларини ўтказишга мўлжалланган жойларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яна бир бор атрофлича ўрганиб чиқиш, шунингдек, деҳқон бозори ҳудудида арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасини ташкил этиш, савдо масканларида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш юзасидан ҳам масъулларга алоҳида кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантаналари туманимизда жорий йилнинг 28 август, душанба куни соат 18:00 да “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида туман “Марказий” ўйингоҳида ўтказилади.