Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Бобошбек” савдо ва ишлаб чиқариш мажмуасидаги лойиҳаларни тўлиқ ишга тушириш борасидаги ишлар жадаллаштирилади

 2023-08-24 11:42:02    830

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳабиб Сирожиддинов Учкўприк туманида бўлиб, “Бобошбек” енгил санот маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплексида олиб борилган ишлар билан танишди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилган мазкур савдо комплексининг лойиҳа қиймати 288 миллиард сўмни, майдони эса 15 гектарни ташкил этади. 
Мажмуа қурилиши учун ажратилган ер майдонининг 9,2 гектарида ишлаб чиқариш ва 3,8 гектарида савдо комплекслари ташкил этилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг биринчи босқичида Микрокредитбанк томонидан 159,2 миллиард сўм ҳисобига 358 та ишлаб чиқариш цехлари тўлиқ битказилиб, фойдаланишга топширилган.
Мажмуанинг иккинчи босқичи бўйича қиймати 55,1 миллиард сўмлик лойиҳа асосида 2 қаватли 218 та савдо дўкони ҳамда 230 та савдо шохобчаси, хомашё ва тайёр маҳсулотлар омборлари барпо этилди. 
Жорий йилнинг 3 июль кунидан бошлаб “Бобошбек” савдо ва ишлаб чиқариш комплексидаги 303 та ишлаб чиқариш биноси, 218 та савдо дўкони, 175 та савдо растаси очиқ аукцион савдоларига чиқарилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари бу борада олиб борилган ишларни кўздан кечириб, ҳудудни янада ободонлаштириш, тадбиркорларга ва фойдаланувчиларга қулайликлар яратиш, барча лойиҳаларни қисқа муддатда тўлиқ ишга тушириш, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича масъулларга аниқ вазифаларни белгилаб берди.