Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!”: Учкўприкда мустақиллик байрами тантаналари ўтказилди

 2023-08-29 11:07:00    1800

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллик байрами кўтаринки руҳда кенг нишонланмоқда.

 

Бугун Учкўприк туманининг барча қишлоқ ва маҳаллаларида ҳам байрам шукуҳи кезмоқда. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан истиқлолни тараннум этувчи байрам тадбирлари, кўрик-танловлар ва спорт мусобақалари уюштирилмоқда.

 

“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида туман “Марказий” ўйингоҳида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантаналарида ишлаб чиқариш фаоллари, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда самарали фаолият юритиб келаётган тумандошларимиз, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Тадбирда туман ҳокими Аброржон Асқаров иштирок этиб, Учкўприк аҳлини ва меҳмонларни байрам билан самимий қутлади.

 

Туман ҳокими байрам табригида мустақиллик аталмиш бебаҳо неъматнинг қадр-қиммати, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги туб ўзгаришлар хусусида сўз юритди. 

 

Тадбир давомида самарали фаолияти билан юрт ривожи ва иқтисодий салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ тадбиркорлар, давлат мукофотлари соҳиблари, халқаро спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган ёшлар туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Илҳом Иброҳимов, Иззатбек Қўқонов, Шаҳло Маҳмудова, Жўрабек Қодиров, Нодирбек Холбоев каби элимиз суйган санъаткорлар, таниқли хонандалар ижросида янграган она Ватанни, истиқлолимизни мадҳ этувчи қўшиқлар армуғони барчага байрамона кайфият улашиб, даврага файз киритди.

 

Туман маданият бўлими ходимлари, “Ҳангома” кулгу театри, “Тановор” ашула ва рақс ансамбли, ёш ва умидли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига байрам қувончини улашди.

 

Шу куни байрамона безатилган саҳна жажжи болажонларнинг ўйин-кулгуларига тўлди. Мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тайёрланган эртак қаҳрамонларининг чиқишлари, концерт дастурлари, бахтли болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, қувноқ рақслар нафақат жажжи болажонлар, балки бошқа иштирокчилар қалбига ҳам олам-олам қувонч бағишлади.