Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманидаги мактабларда биринчи қўнғироқ жаранглади
2023-09-04 15:48:07 279
Бугун юртимиздаги барча таълим муассасаларида биринчи қўнғироқ садолари остида янги ўқув йили бошланди. Учкўприк туманидаги 57 та умумтаълим мактабида ҳам “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” шиори остида Билимлар куни тадбирлари ўтказилди.
“Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 15-умумтаълим мактабида ҳам 2023–2024 ўқув йили учун илк қўнғироқ садолари янгради.
Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров мазкур мактабда бўлиб ўтган тадбирда иштирок этиб, мустақиллигимиз берган имкониятлар, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, ўқитувчи ва ёшлар учун яратиб берилаётган қулайликлар ҳақида тўхталди. Давлатимиз томонидан таълим тизимини ислоҳ қилиш, айниқса, умумий ўрта таълим мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.
Шунингдек, туман ҳокими “Мустақиллик дарси”да иштирок этди. Ўқувчиларга бугунги тинч ва фаровон ҳаётни қадрлаш, буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш, бунинг учун чуқур билим олиб, Янги Ўзбекистон равнақи учун астойдил хизмат қилиш, Ватанга муносиб фарзанд бўлиш лозимлигини алоҳида қайд этди.
Қайд этилишича, жорий йилда тумандаги умумтаълим мактабларининг 1-синфига 4 минг 882 нафар ўқувчи қабул қилинди. Билимлар куни тадбирида биринчи синфга қабул қилинган ўқувчиларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси ва дарсликлар жамланган Президент совғаси топширилди.