Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фаол тадбиркор ёшлар билан учрашди

 2023-09-11 11:45:17    2422

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, эришаётган амалий натижалари билан вилоятимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, янги иш ўринлари яратиб, жамиятга наф келтираётган фаол тадбиркорларнинг ҳудудларда аҳоли вакиллари билан учрашувлари ўтказилмоқда. 
Ана шундай учрашувлардан бири Учкўприк туманидаги “Kokand Bicycles” масъулияти чекланган жамиятида мазкур корхона раҳбари, фаол тадбиркор Муҳсинжон Абдураҳимов иштирокида бўлиб ўтди.  
Мазкур учрашувда эндигина тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган, шунингдек, тадбиркорликка қизиқиш билдираётган учкўприклик ёшлар иштирок этди.
Муҳсинжон Абдураҳимов тадбиркорлик фаолиятининг бошидаги илк қадамлар, ўзи дуч келган қийинчиликлар, тажриба ва кўникмалари, эришаётган ютуқлари ҳақида ёшларга ҳикоя қилиб берди. 
– Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан мутлақо янги тизим яратилди, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги кўплаб тўсиқлар бартараф этилди, – дейди Муҳсинжон Абдураҳимов. – Ишнинг кўзини билган, салоҳиятли тадбиркорларга давлатимиз раҳбари алоҳида эътибор қаратяпти. Биз ҳам ана шу имкониятлардан фойдаланиб, корхонамизда йилига қарийб 10 минг дона электроскутерлар, 23 мингдан ортиқ велосипедлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Корхонамизда 140 киши доимий иш билан таъминланди.
Мулоқот давомида шунингдек, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳам ўз фикрларини билдиришди. Учрашув қизғин савол-жавобларга бой бўлди.
Бу каби учрашувлар ёшларнинг тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқиш ва эътиборини оширишда, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади.  
Зеро, тадбиркорлар қанча кўпайса, янги-янги иш ўринлари яратилади, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг доимий даромад манбаси пайдо бўлади, халқимизнинг фаровонлиги ошади.