Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

 2023-09-25 11:03:27    2305

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Учкўприк тумани “Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасидаги ишлар талаб даражасида амалга оширилмаётгани ва бу аҳоли норозилигига сабаб бўлаётгани ҳақида видео материал эълон қилинди.

Учкўприк тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ҳокимлиги масъул ходимлари, “Фарғонасувқурилишинвест” муассасаси техник назоратчиси, “Сувлойиҳа” масъулияти чекланган жамияти бош лойиҳачиси ҳамда пудратчи ташкилот – “Sherzod invest qurilish one” раҳбари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарори ижроси доирасида “Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида бир дона дренаж қудуғи қазиш, 3 минг 335 метр суғориш ариқларига лоток ўрнатиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Тендер танловида ғолиб деб топилган “Fergana builds” масъулияти чекланган жамияти ва буюртмачи “Фарғонасувқурилишинвест” муассасаси ўртасида жорий йилнинг 24 июль куни қиймати 1 миллиард 125 миллион 520 минг 375 сўм бўлган пудрат шартномаси тузилган. Шартномага асосан, қурилиш-таъмирлаш ишларини жорий йилнинг 1 ноябрь кунига қадар якунлаш белгиланган.

Мазкур объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари “Сувлойиҳа” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар билан келишилган ҳолда тайёрланган.

Айни вақтга қадар пудратчи ташкилот томонидан объектда лойиҳа асосида 130 метр бурғулаш ишлари амалга оширилган. Бурғуланган қудуқ атрофини ҳимоялаш учун диаметри 219, қалинлиги 8 мм бўлган қобиқ қувури ўрнатилган. 2 минг 400 метр суғориш ариқларига 400 дона лотоклар ётқизилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, пудратчи ташкилот томонидан объектда қурилиш-монтаж ишларини бажариш давомида тасдиқланган лойиҳа талабларидан четга чиқиш ҳолатларига йўл қўйилмагани аниқланди.