Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Янги Ўзбекистон ёшлари – келажак таянчи”: Учкўприкда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

 2023-09-30 15:48:06    3471

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари – келажак таянчи” мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги масъуллари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Очиқ мулоқотда ҳудудларда ёшларга оид давлат дастурлари билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чораларининг самарадорлиги ҳақида маълумот берилди.

 

Мамлакатимиз ёшлари ўз иқтидор ва салоҳиятини намойиш этиши, илмий салоҳиятини юксалтириши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.

 

Президентимизнинг “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” деган сўзлари ҳар бир ёш, баркамол авлод учун озод ва обод Ватан қуриш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлидаги эзгу мақсадларига туртки бўлиши эътироф этилди.

 

Учкўприк туманида ҳам ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Тадбирда туман ҳокими аҳоли, хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш, улар учун доимий даромад манбаини яратиш, касб-ҳунарга ўргатиш орқали аниқ ва манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

 

Эркин, ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда туман ҳокими ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди, уларни ўйлантираётган масалалар билан қизиқди.

 

Ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала ва ташаббусга аниқ ва атрофлича жавоб берилиб, масалаларнинг ечими юзасидан шу жойнинг ўзида аниқ чора-тадбирлар белгиланди.