Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кузги шудгорлаш ишларини намунали ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди

 2023-11-02 09:44:01    1840

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида 2024 йил ҳосили учун пухта замин яратиш мақсадида кузги шудгорлаш ишларини намунали ташкил этиш ҳамда дала четларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бағишланган семинар ўтказилди.

 

Семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, секторлар, пахта-тўқимачилик кластери ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар, сувчилар, қишлоқ хўжалигига масъул идора ва ташкилотлар вакиллари қатнашди.

 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров дастлаб марказий МТПдаги ҳайдов техникалари созлиги, механизаторлар, операторлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

 

Семинар давомида мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 2024 йилги ҳосилга масъулият билан ёндашиш зарурлиги ва белгиланган агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, замонавий унумдорлиги юқори бўлган техникалардан фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

 

Шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этиш учун ҳар бир отрядни юқори унумли ҳайдов техникалари билан таъминлаш, механизаторларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароити яратиш, уларни доимий рағбатлантириб бориш лозимлиги таъкидланди.

 

Дала четларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди. Ток ва тут кўчатлари экиш кўламини янада кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Ҳар бир фермер хўжалиги атрофидаги ариқ, зовурларни чопиш, шунингдек, дала четларини тозалаш ва кўчат экиш бўйича ҳам вазифалар берилди. Дала шийпонларини ободонлаштириш, ишчилар дам олишлари учун барча зарурий шароитларни яратиш кераклиги қайд этилди.

 

Семинар давомида илғор ишчи ва механизаторларга пул мукофотлари ҳамда совғалар топширилди.