Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк тумани марказий шифохонасига замонавий ва тежамкор иситиш қозонлари ўрнатилмоқда

 2023-11-08 16:00:50    1476

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш, ушбу объектларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Туманда фаолият юритаётган давлат ижтимоий соҳа объектларини кўмир ёқилғисига ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлаш чоралари давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич жорий этилмоқда. 
Президентимизнинг жорий йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасига 6 дона замонавий иситиш қозонлари ўрнатилди.
Шу кунларда тумандаги мавжуд 21 та қишлоқ оилавий поликлиникалари биноларига ҳам кўмир ёқилғисида ишлайдиган тежамкор 25 дона иситиш қозонлари ўрнатилиши кўзда тутилган.