Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

 2023-11-13 11:32:57    1477

PDF yuklash
Chop etish


Ёшларни суд тизими фаолияти, бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида жойларда “Суд ва ёшлар” учрашувлари ўтказилмоқда.
Учкўприк тумани ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ва жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан ташкилланган ана шундай учрашувлардан бири туман ҳокимлигида бўлиб ўтди.
Учрашувда умумтаълим мактабларининг битирувчи синфлари ўқувчилари, психологлар, ички ишлар бўлими пробация гуруҳи ҳисобидаги шахслар, низоли оилалар вакиллари, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшлар иштирок этди.
Мазкур учрашувда ички ишлар ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳамда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси томонидан бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқароларнинг ҳуқуқ-мажбуриятлари, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши ҳақида маълумот берилди.
Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, билимлари ва масъулиятини мунтазам ошириб бориш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида сўз юритилди.
Қабул қилинаётган қонун хужжатларининг мазмун-моҳияти билан бирга, ёшларга суд тизимида жорий этилаётган замонавий технологиялар ва уларнинг имкониятлари хусусида ҳам маълумот берилди.
Учрашув давомида жиноят ишлари бўйича Учкўприк тумани суди раиси Аброр Омонов жамоатчилик иштирокида сайёр суд ўтказиб, бир қатор ишларни кўриб чиқди. Очиқ суд мажлиси давомида ижобий ҳулқи билан ажралиб турган, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган пробация махсус ҳисобидаги 13 нафар маҳкумлар муддатидан аввал белгиланган жазони ўташдан озод қилинди.