Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2023-11-17 16:22:18 632
Ижтимоий тармоқларда Учкўприк тумани, “Сариқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 5-давлат мактабгача таълим ташкилотида иситиш тизими билан боғлиқ муаммолар ҳақида видео эълон қилинди. Унда мазкур муассасада иситиш тизими ишламаётгани ва хоналар совуқ эканлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат Учкўприк тумани ҳокимлиги ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижалари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
5-давлат мактабгача таълим ташкилотида айни пайтда 13 та гуруҳ мавжуд бўлиб, уларга 385 нафар болалар қамраб олинган. Жорий куз-қиш мавсуми олдидан 218 миллион сўм маблағ эвазига муассасанинг иситиш тизими янгиланган ва иккита янги иситиш қозони ўрнатилган.
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни эрталаб иситиш қозонларига ўрнатилган насосларнинг бири техник носозлик туфайли ишламай қолган. Техник носозлик мутахассислар томонидан зудлик билан бартараф этилган. Айни вақтда муассасанинг иситиш тизими тўла қувватда ишламоқда ва барча хоналар белгиланган меъёрда иссиқлик билан таъминланмоқда.