Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Экологлар боғи” ташкил этилди
2023-11-27 10:08:36 2921
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Учкўприк тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши, Экологик ҳаракатнинг вилоят кенгаши ташаббуси билан 38-умумтаълим мактабида “Экологлар боғи” ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими Аброржон Асқаров иштирок этиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “кузги дарахт экиш мавсуми” Учкўприк туманида ҳам кенг кўламда ташкил этилаётганини, қишлоқ ва маҳаллаларда, ташкилот ва муассасалар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, ишчи ходимлар ва фаоллар иштирокида турли мевали, манзарали дарахт кўчатлари экилаётганини, натижада ҳудудларда яшил майдонлар сони ортиб бораётганини алоҳида қайд этди.
Тадбир иштирокчилари нуроний отахонлар дуоси билан эзгу ниятда мактаб ҳудудидаги “Экологлар боғи”га 250 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлаган тумандаги барча ташкилотларда дарахт экиб, боғ яратиш ишлари қизғин давом этмоқда.