Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2024-02-02 09:50:32 1865
Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги саксон саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Сессия ишида 2023 йилнинг IV чорагида Учкўприк туманидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан туман Адлия бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида;
Учкўприк туманида 2023 йилнинг IV чораги давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилнинг иккинчи ярим йиллигига белгиланган устувор вазифаларнинг ижроси тўғрисида;
Учкўприк туманида 2023 йил мобайнида электр энергияси таъминотини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Учкўприк туманида 2023 йил мобайнида табиий ва суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида;
Учкўприк туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида 2024 йилнинг январь ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини мақсадли ва манзилли сарфлаш тўғрисида;
Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгаши ва унинг доимий комиссияларининг 2024 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.