Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сектор раҳбарларининг қабулида 34 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганилди
2024-02-20 18:04:01 848
Учкўприк тумани сектор раҳбарлари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказмоқда.
Навбатдаги фуқаролар қабулида Учкўприк тумани ҳокими Қодиржон Эркабоев, Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кадастр, банк кредитлари, моддий ёрдам, алимент ундириш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорлик учун ер ажратиш каби масалаларга оид таклиф ва мурожаатлар билдирилди.
Шу куни қабул давомида 34 нафар жисмоний ва юридик шахс иштирок этиб, улар томонидан билдирилган турли йўналишдаги масалалар ҳар томонлама кўриб чиқилди.
Муаммоларнинг аксариятига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қабул якунида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.