Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Таълимга эътибор – келажакка эътибор

 2024-02-23 15:40:06    714

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани ҳокими Қодиржон Эркабоев таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида тумандаги таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишмоқда. 
Туман ҳокими бугун “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 15-умумтаълим мактабида бўлиб, бу ердаги ўқув жараёнлари, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Туман ҳокими битирувчи синф ўқувчилари билан мулоқот қилиб, Ватан олдидаги бурч ва ҳарбий хизматни ўташ, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга замонавий касб-ҳунарлар ҳамда хорижий тилларни ўргатиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашди.
Қайд этилишича, 2021 йилда давлат инвестиция дастури асосида 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига ушбу таълим масканида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Натижада, мактаб тумандаги замонавий ва кўркам зиё масканларидан бирига айланган. Айни вақтда 908 нафар ўқувчи-ёшлар барча қулайликларга эга замонавий таълим муассасасида таҳсил олмоқда.
Мактабда фаоллар зали, замонавий кутубхона, замон талаби асосида жиҳозланган хорижий тил, кимё ҳамда физика хоналари мавжуд. Мактаб туманда ўқувчиларни хорижий тил ва касбга йўналтириш бўйича намуна сифатида танлаб олинган. Мактабда ўқувчиларга инглиз ва француз тиллари, шунингдек, дастурлаш, дурадгорлик, тикувчилик касб-ҳунарлари ўргатилмоқда.