Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

 2024-02-23 15:40:47    706

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманидаги “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғини 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилгани, бироқ маҳаллада дастур асосидаги ишлар охирига етказилмагани ҳақида маълумот тарқатилди.
Учкўприк тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ ва маҳаллалар сони бўйича мақсадли параметрлар тасдиқланган.
Шунга кўра, 2022 йилда Учкўприк туманидаги “Кичик кенагас” ва “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, ушбу ҳудудларда кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилган.
Жумладан, дастур ижроси доирасида “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилган.
Хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 6 минг метрдан ортиқ траншея қазилиб, шунча масофадаги сув қувурларида монтаж ишлари амалга оширилган, 6 минг 500 метр тармоқ тортилган. Шунингдек, 2 дона ичимлик сув қудуғи қазилиб, 3 та сув минораси ҳамда 3 та сув насоси ўрнатилган. 
Мавжуд электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш мақсадида электр тармоқлари корхонаси томонидан қарийб 11,875 км тармоқ тортилган. Шунингдек, маҳалла ҳудудида 250 КвА қувватга эга 2 дона янги трансформатор пункти ва 298 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилган. 
Йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш мақсадида дастур асосида маҳалла фуқаролар йиғинида қарийб 2 минг метр ички йўллар шағаллаштирилиб, 1 минг 470 метр йўлга бетон қоплама ётқизилган, 6 минг метр йўл асфальтланган.