Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Расмий муносабат

 2024-02-26 17:02:47    1330

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманидаги 49-умумтаълим мактабининг янги қурилган спорт зали зарур жиҳозлар билан таъминланмагани ҳақида маълумот тарқатилди.
Мазкур ҳолат Учкўприк тумани ҳокимлиги ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижалари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
“Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 49-умумтаълим мактаби биноси 2009 йилда қурилган. 200 ўринга мўлжалланган мазкур таълим масканида 311 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олиб келаётган эди. 
Шу сабабдан, 49-умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раёсат мажлисининг 2021 йил 12 апрелдаги 36-сонли баёнига асосан 2021 йил Инвестиция дастурига қўшимча равишда киритилган.
Дастур асосида мазкур мактаб учун 330 ўринли қўшимча ўқув биноси, стадион ва 12х24 ўлчамдаги спорт зал қурилган, шунингдек, мавжуд 200 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирланган. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 5 миллиард 500 миллион сўм маблағ сарфланган.
Бундан ташқари, жорий ўқув йилида чет тили ва информатика фанларини ўқитиш сифатини янада ошириш мақсадида мазкур мактабга 16 дона янги авлод компьютерлари, принтерлар ҳамда интерактив доскалар топширилган. Шунингдек, 2021-2023 йиллар давомида 49-умумтаълим мактабига 19 турдаги 109 дона спорт анжомлари етказиб берилган. 
Учкўприк туманидаги таълим муассасаларини, жумладан, 49-умумтаълим мактабини ҳам спорт анжомлари, мебеллар, замонавий компьютер техникалари билан жиҳозлаш ишлари белгиланган дастурлар асосида давом этмоқда.