Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк тумани ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди
2024-02-28 15:19:03 1209
Учкўприк тумани ҳокимлигида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, турли соҳаларда муваффақиятга эришган ёшлар, спортчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Очиқ мулоқотда ҳудудларда ёшларга оид давлат дастурлари билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чораларининг самарадорлиги ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбарининг ёшларга мурожаати тингланди.
Мурожаатда таъкидланишича, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, уларга ўз иқтидорини намойиш этиши, илмий салоҳиятини юксалтириши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Учкўприк туманида ҳам ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ёшлар бандлигини таъминлаш, улар учун доимий даромад манбаини яратиш, касб-ҳунарга ўргатиш орқали аниқ ва манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Очиқ мулоқотда 2024 йил давомида туманда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш бўйича белгиланган режалар, уларни ҳаётга татбиқ этиш чоралари бевосита ҳудуд ёшлари билан биргаликда кўриб чиқилди. Муҳокама қилинган мавзулар юзасидан фаол ёшлар ўз муносабатларини билдиришди.