Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2024-02-28 17:48:31 1290
Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги тўқсон биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишида Учкўприк туманида 2023 йил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар якуни ҳамда 2024 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга қилиш, шунингдек, белгиланган барча макроиқтисодий кўрсаткичларни ортиғи билан таъминлаш дастури юзасидан туман ҳокимининг тақдимоти тўғрисида;
Учкўприк туманида 2023-2024 йилларда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида режалаштирилган устувор вазифалар юзасидан 4 та сектор раҳбарининг ҳисоботлари тўғрисида;
Учкўприк туманида 2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик йўналишлари бўйича ташкилот ва корхоналарнинг устувор вазифалари тўғрисида;
“Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг бешинчи босқичи доирасида Учкўприк туманида хотин-қизлар рўйхатини адолатли шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январь кунидаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-15-сон фармонининг Учкўприк туманида ижроси тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Депутатлар томонидан берилган саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.