Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк тумани ҳокими ёшларга мурожаат йўллади

 2024-02-29 17:53:04    1283

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида ёшларга оид давлат дастурлари билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари самарадорлиги таҳлилига бағишланган ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди.
Учкўприк тумани ҳокими Қодиржон Эркабоев, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, спортчилар, ўқувчи-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган учрашувда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Учрашув аввалида туман ҳокими Қодиржон Эркабоев жорий йилнинг 23 февраль куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросидан келиб чиқиб, туман ёшларига мурожаат йўллади. 
Туман ҳокими ўз мурожаатида ҳудудларда ёшларга оид давлат дастурлари билан ишлаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга замонавий касб-ҳунарлар ҳамда хорижий тилларни ўргатиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган чораларнинг самарадорлиги ҳақида маълумот берди. Мамлакатимиз ёшлари ўз иқтидор ва салоҳиятини намойиш этиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, олий таълим муассасаларида таълимни давом эттириш, касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва корхона-ташкилотларга ишга жойлашиш истагидаги ёшлар учун яратилган имконият ва шароитлар, эҳтиёжманд оилалар вакилларини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Эркин, ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда туман ҳокими ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди, уларни ўйлантираётган масалалар билан қизиқди. Ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала ва ташаббусга аниқ ҳамда атрофлича жавоб берилиб, уларнинг ечими юзасидан шу жойнинг ўзида аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, ёшлар вакилларининг орзу-истаклари, ўз олдига қўйган мақсадлари, шу кунгача эришган ютуқлари ҳақидаги фикрлари тингланди.