Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла”: “Яккамулла” маҳалласида бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда

 2024-03-05 09:08:07    1139

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманидаги “Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида бунёдкорлик ишлари бошланганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин қисқа муддат ичида анчайин самарали натижаларга эришилди. Маҳалланинг ҳар бир кўчаси ва хонадонларида ободонлаштириш ишлари авжида.
Ишчи-ходимлар билан биргаликда маҳалла аҳли ҳам бу эзгу ишларга эш бўлиб, яшаш ҳудудларининг кўркам бўлиши, инфратузилма яхшиланиши учун астойдил ҳаракат қилмоқда.
Ўз навбатида, Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, вилоят ва туман мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари кунлик вазифаларни назорат қилиш баробарида, маҳалладаги ҳар бир хонадон ва кўчалар ҳолатини ўрганиб, фуқароларнинг муаммоларига ижобий ечим топмоқдалар.
Дастур доирасида маҳалла ҳудудининг 8,4 километрлик йўлларини асфальтлаштириш, 1 километр масофада пиёдалар йўлакларини барпо этиш, аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини инобатга олиб, 4,5 километрлик ичимлик суви тармоғини тортиш, сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 6,27 километрлик мустаҳкам электр симларини тортиш, шунингдек, 207 та янги темир-бетон устунлар ва 3 та янги трансформатор ўрнатиш кўзда тутилган. Ушбу мақсадлар учун республика ҳамда вилоят маҳаллий бюджетидан жами 4,3 млрд. сўм маблағ ажратилди.
– Белгиланган вазифаларни босқичма-босқич бажариб бормоқдамиз. Айни пайтда ҳудуддаги 5,87 км ички йўллар тўлиқ шағаллаштирилди. Кунлар илиши билан асфальтлаштириш ишлари ҳам бошланади. 3,5 километрлик ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари якунланди. 3 та янги трансформатор ўрнатилди, мустаҳкам электр симлари тортилиб, 100 дона янги бетон таянч устунлар ўрнатилишига эришилди. Маҳалла аҳлининг мурожаатлари инобатга олиниб, пиёдалар йўлакларини барпо этиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди туман ҳокими ўринбосари Ҳайдарали Умматов.