Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими 113 яшар онахонни байрам билан қутлади
2024-03-11 10:33:51 948
Учкўприк тумани ҳокимлиги вакиллари ҳудудларда бўлиб, 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан кексалик гаштини сураётган онахонлар холидан хабар олишди.
Хусусан, туман ҳокими Қодиржон Эркабоев "Яккамулла" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 113 ёшли Чиннихон ая Усмонова хонадонида бўлиб, уни байрам билан қутлади.
Онахонга юксак эҳтиром кўрсатиб, вилоят ҳокимининг байрам табригини етказди, шунингдек, қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.
Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулчеҳрахон Жўраева эса "Шуҳрат" медали соҳибаси, таълим соҳаси фахрийси Дилоромхон Сотволдиева хонадонида бўлиб, уни нафосат ва гўзаллик айёми билан табриклади.
Йўқловлар давомида ҳаётимиз қувончи, хонадонларимиз кўрки бўлмиш мўътабар зотларга энг эзгу тилаклар изҳор этилди. Байрам совғалари ва гўзал гулдасталар ўз эгаларига топширилди.
Бу каби юксак эҳтиром ва эътибордан мамнун бўлган онахонлар, энг аввало, Президентимизга миннатдорлик билдириб, элга тинчлик, юртга қут-барака тилаб дуолар қилишди.