Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинида 203 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди

 2024-03-11 10:37:49    1123

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан паст кучланишли электр тармоқларини ҳамда трансформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун ҳудудларга янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда.
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган “Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам қуввати 160 кВа бўлган иккита трансформатор пункти ва ундан чиқувчи 0.4 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди. 
Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида шу кунга қадар 203 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди.
Туман электр таъминоти корхонаси масъулларининг маълум қилишича, лойиҳа доирасида мазкур ҳудудда 207 дона янги темир-бетон таянчлари ва 3 дона янги трансформатор ўрнатилиб, 6 минг 270 метр ҳаво тармоғи тортилади.