Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Вилоят ҳокими Учкўприк туманида ижтимоий ва инвестицион соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди

 2024-03-12 16:46:51    1105

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманидаги ижтимоий ва инвестицион соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Тумандаги 20-умумтаълим мактабининг ер тўла қисми таъмирланиб, “Akhmad club” нодавлат таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда олий ўқув юртига тайёрлов, волейбол, бокс, каратэ, самбо, ММА, миллий кураш, қўл жанги ва енгил атлетика ихтисослашган спорт турлари бўйича 382 нафар ўғил-қиз шуғулланиб келмоқда. Улар орасидан 12 та жаҳон чемпионлари ҳам чиққан.
Спорт клуби фаолияти билан танишган вилоят ҳокими, халқаро мусобақаларга йўлланма олган спортчиларга ҳар томонлама кўмак берилишини қайд этди.
“Бегмурод” маҳалла фуқаролар йиғинида Аҳроржон Тошматов ташаббуси билан амалга оширилаётган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ҳам кўздан кечирилди. Лойиҳа қиймати 55,5 миллиард сўм бўлган корхонада йилига 15 миллион қадоқда 20 турдаги дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ускуна ва жиҳозлар Хитой давлатидан келтирилиб, ўрнатилган.
Ушбу маҳаллада 2023 йилнинг март ойида ишга туширилган автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳам танишилди. 11,9 миллиарж сўм сармоя киритилган корхонада йиллик 7,8 миллион дона автомобиллар эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади.
Тадбиркорлар билан мулоқотда бўлган вилоят ҳокими, лойиҳаларни тез ва сифатли амалга ошириш, кенгайтириш учун ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади. Туман секторлари раҳбарларига аҳоли учун иш ўринларини яратиш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича самарали иш ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб берилди.