Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинида қарийб икки минг метр пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда

 2024-03-15 10:17:08    2067

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани “Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Дастурни амалга ошириш жараёнида маҳаллада ўтказилган “хонадонбай” ўрганишлар натижасида аҳоли мурожаатлари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Бахшитол қишлоғининг кириш қисмида пиёдалар йўлагининг йўқлиги, йўлнинг торлиги ҳудуд аҳолисининг энг катта муаммоларидан бири эди. Қишлоқдан катта йўлга чиққунча 800 метр йўлни босиб ўтиш керак. Бундан ташқари, ўқувчилар мактабга, ёш болалар боғчага етиб боргунча яна 1 километр масофа бор. Шу боисдан, маҳалла аҳли фарзандлари, набиралари мактаб ёки боғчага бориб келиши учун алоҳида пиёдалар йўлакчаси қуриш масаласида узоқ йиллардан бери мурожаат қилиб келган.

 

Айни вақтда аҳолининг мазкур мурожаати ҳам ижобий ечим топиб, маҳалла ҳудудидан мактабгача бўлган қарийб 2 минг метр масофада алоҳида пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда.

 

“Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.