Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

 2024-03-16 16:04:50    2444

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Унда пойтахтдан ташриф буюрган “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, таниқли олимлар, шоир ҳамда санъаткорлар иштирок этмоқда.
Учкўприк туманида ташкил этилган шу каби тадбирга маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар, оила бекалари, фан, таълим, маданият каби йўналишларда муваффақиятга эришган қизлар таклиф этилди.
Байрамона учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамиджон Тошпўлатов, фалсафа фанлари доктори Шаҳло Аҳророва, шоир Дилшод Ражаб, хонанда Азиз Ражабий сўзга чиқиб, аёл-қизларимизнинг ўқиб, олий маълумотли бўлиши, касб-ҳунар эгаллаши оила бахти, фарзандлар камоли учун, шу асосда бутун жамият равнақи учун хизмат қилишини қайд этишди.
Таъкидлаш керакки, мазкур тадбирдан кўзланган мақсад юртимиз аёлларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини юксалтириш, хусусан, оилаларда фарзанд тарбиясида оналарнинг ўрни алоҳида эканига урғу бериш, халқимиз ва ёшларимиз онгу шуурида ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини янада камол топтиришдан иборат. 
Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларимиз учун ҳам муносиб шароитларни яратиб бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айлангани таъкидланди. Давлатимиз раҳбари ҳам жорий йил 7 март куни Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида бунга алоҳида эътибор қаратди. Барча аёлларга мурожаат қилиб, маънавий тарбия ишларини энди мутлақо янгича усулда олиб бориш, “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” деган ғоя асосида бу жараённи аввало оиладан, маҳалладан бошлаш борасида вазифалар белгилаб берилди. 
Наврўзи олам билан уйғунлашган бугунги маънавий-маърифий тадбирда ҳам концерт дастурлари ва самимий суҳбатларга ҳамоҳанг тарзда “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” деган ғояга алоҳида урғу берилди.