Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” – Учкўприкда байрам тантаналари ўтказилди

 2024-03-18 16:34:00    2254

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида яшариш ва янгиланиш айёми Наврўзи олам катта шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.
Наврўз асрлар оша нишонлаб келинаётган гўзал қадриятлар ва урф-одатлар байрами ҳисобланади. Ушбу байрамда халқимизнинг ўзаро меҳмондўстлик, меҳр-оқибат, саховатпешалик ва бағрикенглик фазилатлари намоён бўлади. 
Бугун Учкўприк туманининг барча қишлоқ ва маҳаллаларида ҳам байрам шукуҳи кезмоқда. Байрам муносабати билан туманимиз ҳудудларида халқ сайиллари, миллий ўйинлар мусобақаси, фольклор жамоаларининг чиқишлари, спорт мусобақалари уюштирилмоқда.
“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида туман марказий ўйингоҳида ташкил этилган Наврўз шодиёнасида спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари, дор ва миллий ўйинлар мусобақалари, халқ амалий санъати намуналари, варраклар сайли, расмлар танлови ташкил этилди. 
Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган туман ҳокими Қодиржон Эркабоев барчани айём билан табриклаб, шарқона йилбоши барча соҳалар учун қут-баракали бўлишини тилади. 
Абдужалил Қўқонов, Муқаддас Жўраева, Жўрабек Қодиров, Нодирбек Холбоев каби элимиз суйган санъаткорлар ҳамда вилоятимизнинг таниқли ижодкорлари иштирокида концерт дастури тақдим этилди.
Туман маданият бўлими ходимлари, “Ҳангома” кулгу театри, “Тановор” ашула ва рақс ансамбли, болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг саҳналаштирилган чиқишлари тадбир иштирокчиларига байрамона завқ улашди.