Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дўстлик кўчасига асфальт ётқизилди

 2024-03-25 15:57:00    2141

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманидаги “Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.
Дастур асосида амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари натижасида маҳалла ҳудудидаги 10 та кўча ва улардаги 721 та хонадонлар, шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари обод ва кўркам қиёфа касб этмоқда.
Хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ички кўчаларда босқичма-босқич асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда. 
Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида тасдиқланган “йўл харитаси” ижроси доирасида бугун Дўстлик кўчасига асфальт ётқизилди.
Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишлари маҳалла аҳолисининг хурсандчилигига сабаб бўлмоқда.