Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

 2024-03-27 12:36:27    2036

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги тўқсон иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишида Учкўприк туманининг 2024 йилги хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида;
Учкўприк туманида 2024 йилнинг февраль ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ижро интизомига амал қилинишининг аҳволи тўғрисида;
Учкўприк тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг 2024 йилнинг февраль ойи мобайнида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Учкўприк туманида 2024 йилнинг февраль ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Депутатлар томонидан берилган саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.