Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли фаровонлиги йўлидаги бунёдкорлик ишлари якуний паллага кирди

 2024-03-30 09:31:06    2178

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманидаги “Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонлари асосида бошланган бунёдкорлик, ободончилик аҳоли руҳиятини кўтарди. Халқимизга хос меҳр-оқибат, муҳтож кишиларга сунячиқ бўлиш сингари эзгу фазилатлар қулоч ёзди. 
— Дастур доирасида маҳалладаги 8,4 километр ички йўлни таъмирлаш, 2 километр пиёдалар йўлаги барпо этиш ишлари поёнига етмоқда, — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нодиржон Мамажонов. — Аҳолининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида битта қудуқ қазилиб, 3,5 километр сув тармоғи тортилди. Қўлбола симёғочларни темир-бетон устунларга алмаштириш, янги трансформаторлар ўрнатиш, мавжудларини таъмирлаш босқичма-босқич давом этмоқда. Шу кунга қадар ҳудуддаги 5,87 километр ички йўлга шағал тўкилиб, асфальтлаш ишлари якунланмоқда. 
Ҳозир нуронийлар маскани, оталар чойхонаси, ёшлар кутубхонаси, шахмат-шашка тўгараклари фаолияти учун керакли шарт-шароитлар яратилди. Тадбиркор Отабек Тожиев ташаббуси билан мато тўқиш ва болалар трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Бу ерда тикувчилик малакасига эга ишсиз 15 дан ортиқ хотин-қиз учун янги иш ўринлари яратилган. 
Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялаш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, кундалик ҳаёт тарзи учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қилинаётган ишлар кўнгилларга қувонч, шодлик олиб кирмоқда. 
Бу ерда 241 та хонадонда ободонлаштириш ишлари бажарилди. 41 та хонадоннинг ташқи қисми таъмирланди. “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолининг эҳтиёжманд қатламига деҳқончилик учун ер, асбоб-ускуналар учун субсидия ажратиш, бандлигини таъминлаш доимий эътиборда. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорлиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Бахшитол кўчасида замонавий workout спорт майдони қурилди.
Ҳудуддаги 35-оилавий шифохонада аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликларни даволаш юзасидан зарурий тавсиялар бериб бориляпти. 
Маҳалла аҳли мурожаатлари инобатга олиниб, пиёдалар йўлаклари қуришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, “маҳалла еттилиги” учун янги бино қурилмоқда, 14-умумтаълим мактаби, 35-мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш юзасидан дастурлар ишлаб чиқилди. 
Айни вақтда “Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли фаровонлиги йўлидаги бунёдкорлик ишлари якуний паллага кирди.