Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хорижга экспорт қилинмоқда

 2024-04-18 17:08:47    11627

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда сўнгги йилларда қулай инвестиция муҳитини яратиш, хорижий инвесторларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун имкониятларни кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Натижада хорижлик сармоядорларнинг мамлакатимизга бўлган қизиқиши ортиб, ҳамкорликдаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатлар кўлами кенгайиб бормоқда. 
Бугун Учкўприк туманида Хитой сармоядорлари иштирокида 10 га яқин турли йўналишдаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилган.  
Туманда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этилган истиқболли лойиҳалардан бири 13,1 миллиард сўмдан ортиқ инвестиция киритилган “Andelai” хорижий корхонасидир. 2020 йилда фойдаланишга топширилган корхонада 50 турдаги эркаклар ва болалар кўйлаклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Ҳозирда 200 нафарга яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган корхонада 2023 йил давомида 40 минг донадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилган.Қўшма корхона раҳбари Жианг Гуиненгнинг маълум қилишича, корхона маҳсулотлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши аҳолини иш билан таъминлаш имкониятини яратади, янги ном ва бренд остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшади.