Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприклик ёшлар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди
2024-04-24 14:25:43 14695
Учкўприк тумани адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими ҳамда Миллий гвардия масъул ходимлари иштирокида 1-сонли касб-ҳунар мактабида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Оталиққа олинган 300 нафарга яқин ёшлар иштирокида ўтказилган тадбирда Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Файзуллаев, туман адлия бўлими бошлиғи Шукуржон Холматов, туман ҳокими ўринбосари Шуҳратжон Позилов ҳамда ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Ортиқов, Миллий гвардия инспектор-психологи И.Исломов қатнашди.
Тадбир давомида бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг билиши шарт бўлган ҳуқуқлари, ҳаётда қўллай олиши мумкин бўлган имтиёзлари, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва бу борада эътиборсизлик натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.
Юртимизда ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари доирасида Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан 1-сонли касб-ҳунар мактаби ёшларига бадиий китоблар тўплами совға қилинди.