Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ўзсаноатқурилишбанк" раҳбарияти томонидан сайёр учрашув ўтказилди
2024-05-29 09:59:04 11620
Бугунги кунда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан мижозларга таклиф қилинаётган банк хизматлари ҳамда маҳсулот турлари тобора кенгайиб бормоқда.
Шу билан биргаликда, ҳудудларда аҳоли ҳамда банк мижозларининг молиявий саводхонлигини оширишга, уларни сифатли ва тезкор банк хизматлари билан таъминлашга, муаммоларни бартараф этишга қаратилган сайёр қабуллар ҳамда учрашувлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Банк раҳбарияти томонидан Учкўприк туманида ўтказилган навбатдаги сайёр учрашувда фуқаролар асосан тадбиркорлик фаолиятини, жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит маблағларини олишда дуч келаётган айрим муаммолар ҳамда уларни қийнаётган саволлар билан мурожаат этди.
Тадбиркорлар ҳамда аҳоли иштирокида юзма-юз ўтказилган сайёр учрашувда қатор муаммолар жойида ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш, текшириш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар тегишли банк мутахассислари томонидан назоратга олинди.
Шунингдек, учрашув давомида фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишда уларга белгиланган тартибда кредит ажратиш тартиблари ҳамда мавжуд банк хизмат турлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.