Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда ёшлар етакчилари ташаббуси билан 100 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди

 2024-06-10 09:54:51    568

PDF yuklash
Chop etish


Айни пайтда юртимизда давом этаётган Ёшлар ойлиги муносабати билан Учкўприк туманида 100 нафар боланинг суннат тўйи қилиб берилди.
Учкўприк тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ташаббуси билан ўтказилган суннат тўйида сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди. Шунингдек, тўйда болаларнинг яқин қариндошлари ҳамда дўстлари меҳмон бўлди.
Тантана аввалида Бош вазир котибияти Маҳалла еттилиги, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти раҳбари Файзуллажон Қосимов, Учкўприк тумани ҳокими Қодиржон Эркабоев барчани байрам билан қутлаб, тадбир ташкилотчилари ва ҳомийларга миннатдорлик билдирди. Тўй болаларни ақлли ва зукко, юрт корига ярайдиган, эл хизматига камарбаста азамат ўғлонлар бўлишини тилади.
Шу куни Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари ҳамда ёшлар етакчилари маросим давомида тўй болалар ва уларнинг яқинлари хизматида бўлишди.
Тўй болаларга сарполар кийдирилиб, ҳомийларнинг велосипед ва бошқа қимматбаҳо совғалари топширилди.