Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Адлия бўлими томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ҳамда сайёр қабул ўтказилди
2024-06-10 09:55:52 10519
Учкўприк тумани адлия бўлими томонидан “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 6-мактабда оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ҳамда сайёр қабул ўтказилди.
Унда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг судялари Б.Норов, М.Шокирова, У.Сафаров ҳамда Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судяси Г.Холматова иштирок этди.
Тарғибот тадбири ҳамда сайёр қабул давомида 60 нафардан зиёд фуқарога оилавий ажримларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар, маслаҳатлар, хотин-қизларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ҳуқуқлари бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, қабул давомида 31 нафар фуқарога уй-жой, никоҳдан ажратиш, алимент ҳамда бошқа мулкий низолар, устама, кадастр, солиқ билан боғлиқ муаммолар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 4 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқиш учун адлия бўлими иш юритувига олинди.