Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Беш ташаббус олимпиадаси”: футбол ва волейбол мусобақаларининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

 2024-11-02 15:34:04    233

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спортнинг мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, миллий кураш каби турлари буйича мусобақалар давом этмоқда. Мазкур олимпиада доирасида 56-умумтаълим мактабининг спорт майдоларида мини футбол ва волейбол бўйича мусобақаларнинг туман босқичи ўтказилди. 4 та сектор ҳудудидаги мактаблар жамоалари иштирок этган мазкур босқич кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Мусобақа якунига кўра, мини футбол бўйича ғолиблик 1-, 33-, 5-мактаблар жамоаларига насиб этди. Волейбол мусобақаларида эса 25-, 30-, 56-мактаблар жамоалари совринли ўринларга эга чиқишди. Мусобақа сўнггида ғолиб сифатида вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритган жамоалар спортчилари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.