Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди

 2024-11-07 15:28:43    1208

PDF yuklash
Chop etish


Бугун еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Шерзоджон Полвонов иштирок этди.
Сессияда туман сайлов комиссияси раиси Юсуфжон Арслоновнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда депутатлар партия гуруҳлари рўйхатга олиниб, туман кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Биринчи сессия ишида вилоят ҳокимининг Учкўприк тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Шерзоджон Полвонов Учкўприк тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.
Учкўприк тумани ҳокими лавозимига номзод Эркабоев Қодиржон Носиржонович томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури тақдимот қилинди.
Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Депутатлар томонидан Учкўприк тумани ҳокими лавозимига Эркабоев Қодиржон Носиржонович номзоди тасдиқланди.