Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк тумани ҳокими Қодиржон Эркабоевнинг Учкўприк туманини 2025-2030 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида ахбороти

 2024-11-12 16:57:47    1277

PDF yuklash
Chop etish


Сўнги йилларда муҳтарам Юртбошимиз томонидан мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, биринчи навбатда, қишлоқ жойларда аҳоли учун муносиб шарт-шароитларини яратиш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим қарор ва қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Давлатимиз рахбарининг жорий йилнинг 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ташрифи, қолаверса Қува туманида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишида Қува туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш, инфратузилма объектларини ташкил этиш орқали туман қиёфасини ва иқтисодиётини тубдан ўзгартириш, бунинг натижасида аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида 2025-2030 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқдик.

Туманда 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодий ривожланишни таъминлаш.

 

 Иқтисодиётнинг ўртача йиллик 6-7 фоиз даражасида ўсиш суръатини сақлаш мақсадида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини (3,99 трлн.сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини
(2,5 трлн.сўм), хизмат кўрсатиш ҳажмини (1,2 трлн.сўм), қурилиш ишлари ҳажмини (330,0 млрд.сўмга) оширишни йил якунига қадар таъминлашни режа қилиб олганмиз.

Туманимизда ишлаб чиқилган саноат тармоқларини ривожлантириш дастурга асосан саноат маҳсулотлари ҳажмини 2025-2029 йилларда 1,5 бараварга ошириб 8,7 трлн.сўмга етказишни ва саноат корхоналари сонини 1 405 тага етказиб 350 та янги корхоналар ташкил этиши ҳамда саноат маҳсулотлари ҳажмини 4,7 трлн сўмга (7,9 фоиз),
2026 йилда 5,5 трлн сўмга (8,1 фоиз), 2027 йилда 6,4 трлн сўмга (9,0 фоиз), 2028 йилда 7,4 трлн сўмга (9,0 фоиз), 2029 йилда 8,7 трлн сўмга (10,5 фоиз) ўсишини таъминлашга эришамиз.

2025-2029 йилларда туманимизнинг асосий драйвер соҳаларидан бирига айланган тўқув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда ип-калавани қайта ишлаш даражаси 30 фоиздан 60 фоизга етказилади.

Жумладан, тумандаги "Xumo to'qimachi" МЧЖ томонидан ип-калава ишлаб чиқаришни кенгайтириш, “Bahodirov Akbarjon” оилавий корхонаси томонидан трикотаж мато бўяш ҳам пайпоқ ишлаб чиқариш, “Tim Textile Co” МЧЖ, томонидан трикотаж маҳсулотлари  ишлаб чиқариш ва мато бўяшни ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар амалга оширилади.

Бундан ташқари туманда саноат сохасини ривожлантириш мақсадида туманда Хитой тажрибаси асосида саноатнинг аниқ йуналишига ихтисослаштириш ҳамда юқори қўшилган қиймат яратиш ва иш ўринларини кўпайтириш шарти билан ажратилаётган қўшимча 50 гектар ер майдонларида саноат зоналарини ташкил қилиш ҳамда маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвестициялар ҳисобидан енгил саноат, қурилиш материаллари хамда тўқимачилик бўйича кичик лойиҳаларни ишга тушириши бўйича лойиҳалар шакллантирилмоқда.

Мухтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган “Ғиждувон” тажрибаси асосида 8 та йирик маҳаллаларда зарур ўлчамдаги ер майдонларини танлаб, 2-5 қаватли “тепага ўсувчи” саноат марказларини ташкил қилинади ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида шаклланган ижобий амалиётни барча ҳудудларда оммалаштириш мақсадида, “Зарбдор” тажрибаси асосида
ҳар йили 5 тадан драйвер лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 500 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилади.

Ҳурматли депутатлар, сессияси қатнашчилари!!!

Туманда хизмат кўрсатиш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида хизмат кўрсатиш ҳажмини 2,2 бараварга ошириб 3,7 трлн.сўмга етказилади 2025 йилда 1,9 трлн. сўмлик
(116,0 фоиз), 2026 йилда  2,3 млрд. сўмлик (116,5 фоиз), 2027 йилда
2,7 трлн. сўмлик (116,7 фоиз), 2028 йилда 3,2 млрд. сўмлик (117,2 фоиз), 2029 йилда 3,7 млрд. сўмлик (117,5 фоиз) хизмат кўрсатиш ҳажмини амалга оширилади.

Бундан ташқари 2025-2029 йилларда жами лойиҳа қиймати
328,4 млрд.сўмдан юқори бўлган 686 та савдо ва сервис, умумий овқатланиш ва бошқа маиший ва кунгилочар хизматлар кўрсатиш объектларини ташкил этиши режалаштирилган.

2025-2029 йилларда туман марказида хизмат кўрсатишга ихтисослашган марказий кўчаларни ташкил этиш ва 28 дан ортиқ савдо ва сервис объектлари фаолиятини йўлга қўйилади.

Бунда:

- марказий кўчаларга кириш қисмига махсус афишаларни, замонавий кўча чироқларини ва ёритиш мосламаларини, хавфсизлик камераларини ўрнатилади;

- ички ишлар бўлимлари ва миллий гвардия томонидан марказий кўчаларни 24/7 режимида ишлаши учун хафвсизлигини таъминланади;

- марказий кўчаларда фаолият кўрсатувчи тадбиркорларга фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли кредит маблағларини ажратиш чораларини кўрилиши таъминланади.

Тумандаги “Учкўприк” МФЙ ер майдонида жойлашган 2 қаватли эски уй-жойлар ўрнида замонавий кўп қаватли турар жой комплекслари барпо этилади ҳамда уларнинг 1 қаватида хизмат кўрсатиш йўналишида 30 дан ортиқ савдо ва маиший хизмат  шахобчалари ташкил этилади.


Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш.

Туманда ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида янги иш ўринлари яратиш орқали 128,5 минг.нафар аҳолини доимий ва мавсумий ишларда бандлигини таъминлаш ва Камбағал оилалар муаммоларини ҳал этиш орқали туманда  камбағаллик даражасини камайтирилади.

Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган “Индивидуал дастурлар” доирасида камбағаллик даражасини 11,4 фоиздан 4,8 фоизга камайтирилади.


Туманда қишлоқ хўжалиги соҳалари ва сув хўжалигини ривожлантириш сохаси.

Туманда 2025-2029 йиллар давомида Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари ҳажмини 4,5 трлн. сўмга етказишни режа қилганмиз. 

Хусусан Ушбу кўрсаткичларга эришиш учун қиймати
512 млрд. сўмлик 104 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

Чорвачилик (қорамолчилик, балиқчилик, паррандачилик)ни ривожлантириш йўналишида умумий қиймати – 61.0 млрд. сўмлик 33 та лойиҳа, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни интенсивлаштириш йўналишида умумий қиймати 370 млн. сўмлик 28 та лойиҳалар, Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш соҳасида умумий қиймати  360 млрд. сўмлик 33 та лойиҳалар, Агрологистика ва экспортни ривожлантириш йўналишида умумий қиймати 90 млрд. сўм бўлган
10 та лойиҳаларни амалга оширилади.

Бундан ташқари аҳолини сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қоплаш ҳамда етиштиришни замонавий ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш орқали хосилдорликни ошириш мақсадида 2025-2029 йилларда жами 731 гектар майдонларда 2025 йилда 141 га, 2026 йилда    143 га, 2027 йилда 146 га, 2028 йилда 150 га, 2029 йилда
151 гектар майдонларда сабзавот экинларини етиштиришни интенсив усулга ўтказилиши режалаштирилган.


Ҳурматли депутатлар, сессияси қатнашчилари!!


Туманда таълим соҳаларини ривожлантириш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар.

 

Туманда 2025-2029 йилда жами 3 720 ўринли 50 та мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этилади.

2024 йил 1 ноябрь ҳолатида давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони жами 202 та шундан 40 та давлат, 4 та ДҲШ, 158 та оилавий МТТларни ташкил этмоқда. 2025-2029 йилда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари жами 258 та шундан 42 та давлат, 2 та хусусий, 8 та ДҲШ, 200 та оилавий МТТларга ошириш режалаштирилган.

2025-2029 йилларда Инвестиция дастури асосида 12 та ДМТТ қайта қуриш, 8 та ДМТТларда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади натижада қўшимча 3720 ўрин жой яратилади. 2024 йил Инвестиция дастури асосида 1 та ДМТТ қайта қуриш, 2 та ДМТТларда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди натижада қўшимча 350 ўрин жой яратилди.

2025 йилда 6,5 млрд.сўм, 2025-2029 йилларда 14,3 млрд.сўм ажратилиши режалаштирилган.

Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб борувчи педагог кадрлар салоҳияти ўзгариши 2025 йилда жами 1201 нафар шундан 373 нафар олий 31,2 фоиз, ўрта махсус 828 нафар 69,8 фоизни ташкил этмоқда.

2025-2029 йилларда жами 1350 нафар шундан 750 нафар олий 55,5 фоиз, ўрта махсус 600 нафар 45,5 фоизга етказиш режалаштирилган. Болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш динамикаси 2024 йилда 16784 нафар 79,6 фоиз, 2025-2029 йилларда 20504 нафар 90,1 фоизга етказилади. 

Бундан ташқари умумтаълим муассасаларидаги олий маълумотли педагоглар 2024 йилда 98,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2025-2029 йилларда 100 фоизга етказилади. Педагоглар малака тоифаси 2024 йилда олий тоифа 459 нфарни ташкил этган, 2025 йилда 849 нафар ташкил этмоқда, 2026-2029 йилларда 1250 нафардан 1650 нафар етказиш режалаштирилган.

- 5 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш; (2,0 трлн.сўм), 19 та мактабларнинг маънан эскирган компьютерларини алмаштириш; (0,5 млрд.сўм), 16 та  мактабларга мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари, спорт анжомлари билан таъминлаш; (маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан)

Бунинг натижасида, қўшимча 5300 минг янги ўқувчи ўрин яратилиб, мактаблар қуввати 1,2 дан 1,1 коэффицентга тушади.

Битирувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичи 2024 йил 28 фоизни ташкил этган бўлса, 2025-2029 йилларда 38 фоизга етказилади.


Туманда соғлиқни сақлаш сохасини ривожлантириш бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар.


Учкўприк туманида 2025-2029 йилларда Тиббий йўналишида қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Тиббий муассасалар 2024 йилда 7 та ОП (оилавий пиликлиника), 7 та ОШП (оилавий шифокорлик пункти), 1 та КТМП (кўп тармоқли марказий поликлиника)ларни ташкил этмоқда.

2025 йилда 7 та ОП (оилавий пиликлиника), 9 та ОШП (оилавий шифокорлик пункти), 1 та КТМП (кўп тармоқли марказий поликлиника)ларни ташкил этиши режалаштирилган. 2025-2029 йилда 7 та ОП (оилавий пиликлиника), 14 та ОШП (оилавий шифокорлик пункти), 1 та КТМП (кўп тармоқли марказий поликлиника)ларни ташкил этилади. Ахолини соғломлаштириш кўрсаткичлари 2022-2026 йиллар давомида 1-гуруҳ 82 590 нафар 34,7 фоиз, 2-гуруҳ 87 047 нафар 36,6 фоиз, 3-гуруҳ 66 817 нафар 28,1 фоиз, 4-гуруҳ 1439 нафар 0,6 фоизлар асосида 2024 йилда амалга оширилади.

Бюджет ўринларини мақбуллаштириш ва хўжалик ҳисобидаги бўлимларни ривожлантириш бунда, даволаш муассасалари моддий техник ҳолатини ривожлантириш 2022-2026 йилларда жами 10 та 16,5 млрд.сўм, 2022 йилда 2 та 9,0 млрд.сўм. Янги қурилиш 2022-2026 йилларда жами 2 та 7,0 млрд.сўм, 2022 йилда 1 та 6,0 млрд.сўм. Реконструкция қилиш 2022-2026 йилларда жами 2 та 6,0 млрд.сўм, 2022 йилда 1 та 3,0 млрд.сўм. Мукаммал таъмирлаш 2022-2026 йилларда жами 6 та 3,5 млрд.сўмлик ишлар бажарилиши белгиланган.

 Учкўприк туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 1та туғруқ бўлимлари 23 турдаги замонавий тиббий аппаратлар билан жиҳозланади.

 

Ҳурматли депутатлар, сессияси қатнашчилари!!

Туманда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар.


Туманда 2025-2029 йилларда ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган 2025 йилда 42 минг, 2026 йилда
44 минг, 2027 йилда 45 минг 400, 2028 йилда 46 минг 700, 2029 йилда 49 минг нафар ёшлар иштирокида “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ташкил этиш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этилади.

“Ёшлар дафтари” киритилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларни бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш ишларини ташкил этиш учун “Ёшлар жамғармалари” орқали 5,5 млрд. сўм миқдорида камида 4 минг 800 нафар ёшларга турли йўналишларда ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.

Шунингдек Германияда ишлаш истагидаги ёшларга немис тилини ўргатиш ва хизмат кўрсатиш (қурилиш, АйТи, туризм ва бошқа) соҳаларида малакаларини ошириш орқали “Германияда касбий таълим” (Аусбилдунг) лойиҳасини амалга ошириш ва ёшларни тартибли меҳнат миграциясига юборишни ташкил этиш мақсадида Германия Федератив Республикаси билан ҳамкорликда мономарказида Германия Федератив Республикаси професор ва ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда ёшларни тил ва касб-хунарга ўргатиш ҳамда 2025-2029 йиллар давомида 200 нафар ёшларни Германияда ишлашга юборилади.



Туманда Уй-жойлар барпо этиш, ичимлик суви, коммуникациялар ва бошқа соҳаларда амалга ошириладиган ишлар.

 

Келгуси 5 йилда туман аҳолисини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 792 та хонадонли 37 та кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш.

Хусусан “Янги Ўзбекистон” массивида 840 та хонадонли 17 та кўп қаватли уй-жойларни барпо этиш ва талаб юқори бошқа ҳудудларда 952 та хонадонли 20 та кўп қаватли уй-жойларни барпо этиш.

Шунингдек ичимлик суви таъминотини яхшилиаш бўйича 5 та иншоот қуриш, 34,5 км ичимлик ва оқава сув тармоғларини қуриш,
2025-2027-йилларда 21 км умумий фойдаланишдаги, 24 км ички йўллар ҳамда 9 та кўприклар ва йўл ўтказгичларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 21,0 км узунликдаги маҳаллий аҳамиятидаги автомобил йўлларни реконструкция қилиш ва таъмирлашни кўзда тутилган.

Бундан ташқари туманда электр таъминотини яхшилаш бўйича 123 км электр тармоқлари ва 67 та трансформатор пунктлари ҳамда 2 та подстанциялар янги қуриш ва реконстукция қилиш ишларини амалга оширилади.


Ҳурматли депутатлар, сессияси қатнашчилари!!

Туманда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга ошириладиган ишлар.


Қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш амалга ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида 7 та махсус техникалар харид қилинади, “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 900 минг тупдан манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини ҳамда қаламчаларини экилди.

Туманда инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар сохасида амалага ошириладиган чора-тадбирлар.

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга ошириш ва индустриал сиёсат олиб борилишини таъминлаш мақсадида, туманда 2025-2029 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини ижросини таъминлаш мақсадида асосий капиталга инвестициялар 1,5 млрд долларни (ўсиш 210 фоизга), шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 929,6 млн долларга (7,5 баробар) етказиш ва 2025 йилда Учкўприк туманида экспорт хажмини 135,1 млн долларга (ўсиш 130 фоизга) етказиш шу жумладан, саноат экспорти хажмини 128,6 млн долларга ҳамда қишлоқ хўжалиги экспорти хажмини 6,5 млн долларга етказиш бўйича олдимизга мақсад қилиб олганмиз.

Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!

 

Асосий мақсадимиз туманимизни ижтимоий-иқтисодий соҳада янада ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, уларга етарли даражадаги турмуш шароитларини яратиш, қишлоқларимиз инфратузилмасини янада яхшилаш ва бир қатор муҳим вазифаларни амалга оширишдир.

Бош мақсадимиз туманимизни хар жиҳатдан вилоятимизда, қолаверса мамлакатимизда етакчилар қаторига олиб чиқиш. Бу борада барчамиз ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб, бор куч-ғайратимизни сафарбар этсак кўзлаган мақсадимизга албатта эришамиз.

 

 

Эътиборингиз учун раҳмат.